Лек, Сени бировга бергим келмайди | |
Сени унутмоқчи бўлсам баъзида
Кўнгил қурғур ўжар, гапга кирмайди
Етмаслик армони қийнайди жуда
Лек, Сени бировга бергим келмайди
Шу зайлда ўтар ойлару, йиллар
Бу кемтик дилгинам сира тўлмайди
Қўл чўзсам Сен томон етмайди қўллар
Лек, Сени бировга бергим келмайди
Бу бир худбинликдир, хўб ёмон иллат
Бу азоб дилимни ўртаб тинмайди
Сабрим билан ғурур қилади ғурбат
Лек, Сени бировга бергим келмайди
Ҳар лаҳза, ҳар онда дийдоринг истаб
Соғинчдан дилгинам сира кулмайди
Ғурур ғолиб келгач, қайт деса қистаб
Мен Сени бировга бергим келмайди
Адойи Меҳриддин
| |
|
Помните, что у нас не принято писать транслитом, выражаться нецензурной лексикой и оскорблять присутствующих.
Будьте вежливы и уважайте чужое мнение.
Будьте вежливы и уважайте чужое мнение.
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии!
Комментарии зрителей