Азизларим. Ҳукмингизга 3-хикоямни ҳавола қиламан. Баҳо беринг, мухлису- мухлисаларим!!!






Шаҳлонинг ишқида ёнганлар жуда кўп эди. Исмига монанд тарзда унинг кўзлари жуда мафтункор, қоп-қора кўзлар, киприклари узун-узун, қошлари қалдирғоч қаноти янглиғ эди. Мактабда ўқиб юрган даврида синфдош йигитларнинг ҳаммаси ошиқу беқарор, ҳаммаси уни бир-биридан қизғонарди. Лекин, Шаҳло уларга бефарқ, фақатгина Рустамнинг ишқида ёнарди. Рустам ўзига тўқ хонадоннинг фарзанди бўлиб, анчагина димоғдор ва маишатпараст бола эди. Севгининг кўзи кўр деганларидек, Шаҳло бундан хабардор бўлса-да,ундан кечолмас, Рустамни кўрганида ўзини йўқотиб қоларди. Рустам бир неча дугоналарига севги изҳор қилиб, уларни ўйин қилганини билсада фикридан қайтмасди. Мактаб даври тугаб, синфдошлар ажралишгач, кимлар олийгоҳга, яна кимлар коллежга ҳужжат топширди. Шаҳло эса она касбига содиқ қолиб тикувчиликни танлади. У мактабда аъло баҳоларда ўқиган бўлсада оилавий шароити оғирлиги сабаб орзуларидан воз кечишга мажбур эди. Отаси Икром ака қурилишда ишлаб туриб, юқори қаватдан йиқилиб, умуртқасини синдирган, оиладаги 4 боланинг еб ичиши фақатгина Шоҳида опанинг зиммасида эди. Укалари ёш бўлгани боис Шаҳло онасига тикиш-бичиш ишларига қарашар ва рўзгор юмушлари ҳам унинг зиммасида эди. Вақт ўтиб Шаҳлога совчилар кела бошлади. Шаҳло эса уларни рад этар, фақат Рустам ҳақида ўйларди. Мактабни тугатганига 3 йил бўлганида синфдошлар йиғилишиб, ўтириш ташкил қилар бўлишди. Оиладаги шароит буни кўтармасада Рустамни кўриш илинжида ўтиришга қатнашар бўлди. Рустам Тошкентда олийгоҳга ўқир ва ўтириш кунини у тайинлаганлиги қатнашишга бўлган фикрини мустаҳкамлади. Синфдошлар жамулжам бўлишиб, ўзаро суҳбат қуришар, Шаҳло эса Рустамдан кўз узолмас эди. Ўтириш алламаҳалгача чўзилиб, йигитлар аксарияти маст-аласт бўлиб қолди. Рустам Шаҳлони валс рақсига таклиф қилди. Шаҳло эса жон-жон деб рози бўлди. Рақсга тушиш мобайнида қизни зич қучоқлаганча уни севишини, жуда соғинганини айтди. Шаҳло бу гаплардан эриб кетди. Рустам эртасига учрашишни таклиф қилди. Ўйин кулгу, дилдан суҳбатлашиб, синфдошлар хайрлашишди. Эртасига Шаҳло Рустам тайинлаган жойга борди. Икковлон ресторанга киришиб, тамадди қилишди. Кейин шаҳар айланишди. Шаҳло уйга қайтиши кераклигини айтгач, Рустам: - Ҳозир шаҳардаги уйдан электр духовкани олиб қайтамиз деб машинани уйи томон бурди. Уйга етиб келгач, музлатгичдан муздек ичимлик олиб чиқиб, стаканларга қуйди. Ўтириб ичимлик ичишди. Бир муддат ўтгач, Шаҳло боши айланиб, беҳуш бўлиб қолди. Рустам эса вақтдан унумли фойдаланиб, шум ниятига эришди. Шаҳло ҳушига келганда ҳаммаси тугаганди. Йиғлаб, кўзлари шишиб кетди. Рустам эса уни овутар, совчи юбориб, ўйланаман деб алдарди. Шаҳло бу сўзларга ишонди. Улар қишлоққа қайтишди. Орадан анча фурсат ўтса-да, совчилардан дарак йўқ эди. Шаҳло Рустамга қўнғироқ қилса, у доим Тошкентда ўқишда эканлигини рўкач қилар, уйга қайтгач совчиларни юборажагини таъкидларди. Орадан олти ой ўтди. Шаҳло ўзгариб қолган, кўзлари ғамгин боқарди. Бировга дардини айтмас, одамови бўлиб қолганди. Кунлардан бир кун Шаҳло газлама олиш учун шаҳарга чиқди. Бозордан газлама харид қилгач, Шаҳаргаз идорасига газ учун тўлов қилиш учун хиёбонни ўрталаб, қисқа йўл билан чиқмоқчи бўлди. Хиёбонда кетаётиб, жуда таниш овозни эшитиб, ўгирилиб қаради. Рустам бир қизни авраб турар, қиз эса йиғлаб, -Хомиламни олдирмайман деб уввос соларди. Шаҳло беҳуш бўлиб йиқилди. Халтасидан харид қилган газламалар сочилиб кетди. Ўтган, қайтганлар эса дам Шаҳлога, дам сочилиб ётган газламаларга қараб ўтиб кетарди. Нимагадир ҳеч ким ёрдам бермасди. Шаҳло ўзига келгач, ўтган воқеаларни эслаб, хўнграб йиғлаб юборди. Кейин эса телбадек гандираклаб кета бошлади. Энди унинг шаҳло кўзлари оламга нурсиз боқар, қарашлари бежо, гаплари эса алмойи жалмойи эди. У ақлдан озганди


Помните, что у нас не принято писать транслитом, выражаться нецензурной лексикой и оскорблять присутствующих.
Будьте вежливы и уважайте чужое мнение.

Комментарии зрителей

Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии!

MINI CHAT
FOYDALANUVCHI
Surhon_Admin
Kino: 546
Mp3: 269
SHer: 92
Ранг:
Mister_Xan
Kino: 214
Mp3: 17
SHer: 0
Ранг:
Мадина
Kino: 54
Mp3: 1
SHer: 0
Ранг:
CR7
Kino: 43
Mp3: 7
SHer: 0
Ранг:
STATISTIKA
Statistik :



Online :
Hozir saytda: 10
Mexmon: 10
Foydalanuvchi: 0
Users :

Bugun kirganlar


SENGA OSHIQMAN FOTO SURATLARI
SURHON.NET© 2024

Смотреть анимэ | Смотреть боевики | Смотреть комедии | Смотреть мультики | Смотреть сериалы